AllatRa Pattern Tape
Logo Creative Society БУНЁДКОР
ЖАМИЯТ

БУНЁДКОР ЖАМИЯТНИНГ 8 АСОСИ

Инсон — бу жамиятнинг асосий бирлиги.
Инсоният эса — катта бир оиладир.
1
Инсон Ҳаёти

Инсон Ҳаёти энг юксак қадрият. Ҳар қандай инсоннинг ҳаётини ўз ҳаётини асрагандай асраш лозим. Жамиятнинг мақсади – ҳар бир Инсон ҳаётининг қадр-қимматини таъминлаш ва кафолатлаш. Инсон ҳаётидан қимматлироқ нарса йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас! Агар бир Инсон қадрли бўлса, демак барча Одамлар қадрли!

2
Инсон Эркинлиги

Ҳар бир инсон туғилиш ҳуқуқи бўйича Инсон бўлиш ҳуқуқига эга. Барча одамлар эркин ва тенг ҳуқуқли бўлиб дунёга келишади. Ҳар ким танлаш ҳуқуқига эга. Ер юзида ҳеч ким ва ҳеч нима Инсондан, унинг эркинлигидан ва ҳуқуқларидан юқори бўлиши мумкин эмас. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш, бошқа одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаслиги керак.

3
Инсон Ҳавфсизлиги

Жамиятда ҳеч ким ва ҳеч нарса Инсон ҳаётига ва эркинлигига таҳдид қилишга ҳақли эмас!

Ҳар бир Инсонга асосий ҳаётий эҳтиёжларини бепул таъминлаш кафолатланади, озиқ-овқат, турар жой, тиббий ёрдам, таълим ва тўлиқ ижтимоий таъминот шулар жумласидан.

Жамиятнинг илмий, саноат ва технологик фаолияти фақатгина инсон ҳаёти сифатини яхшилашга қаратилган бўлиши керак.

Кафолатланган иқтисодий барқарорлик: инфляция ва инқирозларнинг йўқлиги, дунё бўйлаб барқарор ва бир хил нархлар, ягона пул бирлиги, белгиланган минимал солиқ ёки умуман солиқнинг йўқлиги.

Инсон ва жамиятнинг хавфсизлиги ҳар қандай таҳдидлардан ягона фавқулотда вазиятлар хизмати томонидан таъминланади.

4
Ҳамма учун маълумотларнинг ойдинлиги ва очиқлиги

Ҳар бир Инсон жамият маблағларининг ҳаракати ва тақсимоти тўғрисида ишончли маълумот олиш ҳуқуқига эга. Ҳар бир Инсонга жамият қарорларини амалга ошириш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар очиқ.

Оммавий ахборот воситалари фақат жамиятга тегишли ва ахборотни ҳаққоний, очиқ ва ҳалол акс эттиради.

5
Бунёдкорлик мафкураси

Мафкура энг яхши инсоний фазилатларни оммалаштиришга ва Инсонга қарши йўналтирилган барча нарсаларни тўхтатишга қаратилган бўлиши керак. Асосий устувор омил эса Инсонийлик, Инсоннинг юксак маънавий ва аҳлоқий интилишлари, инсонпарварлик, инсоф, ўзаро ҳурмат ва дўстликни мустаҳкамлаш.

Ҳар бир инсонда маънавий-аҳлоқий қадриятларни ўстириш, бош ҳарф билан Инсонни вояга етказиш ва тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш.

Зўравонликни тарғиб этишни таъқиқлаш, айирмачиликка қаратилган барча ҳатти-ҳаракатларни, тажовузни ва ноинсонийликни танқид қилиш ва қоралаш.

6
Шахснинг ривожланиши

Бунёдкор жамиятда ҳар бир Инсон ҳар томонлама ривожланиш ва ўзини намоён қилиш ҳуқуқига эга.

Таълим бепул ва ҳаммабоп бўлиши керак. Инсоннинг ижодий қобилияти ва истеъдодини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш ва имкониятларни кенгайтириш.

7
Адолат ва тенглик

Барча табиий бойликлар Инсонга тегишли ва барча одамлар ўртасида холисона тақсимланади. Табиий бойликларини монополизация қилишга ва улардан иррационал фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ушбу неъматлар бутун Ер аҳолиси ўртасида адолатли тақсимланади.

Истагига биноан, Инсонни иш билан таъминланиш кафолатланади. Бир хил лавозим, мутахассислик ва касб учун тўланадиган меҳнат ҳаққи дунё бўйлаб бир хил бўлиши керак.

Ҳар бир Инсон хусусий мулкка эга бўлиш ва ундан даромад олиш ҳуқуқига эга, бироқ жамият томонидан белгиланган индивиднинг капитализацияси доирасида.

8
Жамиятнинг ўз-ўзини бошқариши

Бунёдкор жамиятда «ҳокимият» деган тушунча йўқ, негаки жамиятнинг ривожланиши, яшаш шароитлари ва уйғунлиги учун ҳар бир Инсон маъсул.

Ҳар бир Инсон Бунёдкор жамиятнинг ишларини бошқаришда ва Инсон ҳаётини яхшилашга қаратилган қонунларни қабул қилишда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Инсоннинг ҳаёт сифати ўзгаришига таъсир этувчи ва жамият учун муҳим аҳамиятга эга ижтимоий, иқтисодий масалаларнинг ечими умумхалқ муҳокамаси ва референдумига олиб чиқилади.

Creative society Logo with ALLATRA ornament
Бунёдкор жамиятни барпо этиш ҳақида батафсил маълумотни «БУНЁДКОР ЖАМИЯТ ҚУРИШНИНГ АСОСЛАРИ ВА БОСҚИЧЛАРИ» мақоласида ўқиш мумкин
Ўқиш