AllatRa Pattern Tape
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

THE FUTURE OF HUMANITY: WHAT IT WILL BE LIKE DEPENDS ON EVERYONE

Conference: БУНЁДКОР ЖАМИЯТ. УНГА ЭРИШИШ ЙЎЛЛАРИ. 15 май, 2021

Ҳар ким бахтли бўлишни истайди. Аммо биз жамиятимизни бахтли дея оламизми? Ҳар ким, албатта, ўзи, оиласи ва қолган барча одамлар бахтиёр бўлган дунёда яшашини хоҳлайди. Лекин бугун биз қандай дунёни кўриб турибмиз?

CREATIVE SOCIETY. WAYS TO ACHIEVE IT

Замонамизнинг ҳақиқати: ҳарбий таҳдидлар ва можаролар, геосиёсий тангликлар, миллионлаб қочоқлар, очликдан ўлаётган болалар, иқтисодий инқирозлар - буларнинг барчаси одамзод олдига цивилизациянинг омон қолиши ёки ҳалок бўлиши ўртасидаги танловни кўндаланг қўяётган, шиддатли ўсиб бораётган иқлим офатлари шароитида юз беряпти.

Буларнинг барчаси жамият истеъмолчилик форматида яшаётганининг натижасидир. Биз сиз билан шундай дунё ҳақида орзу қиламизми? Фарзандларимиз ва набираларимиз учун шундай келажакни раво кўрамизми? Биз ўзимиз яшашни истаган дунё шундай бўлиши керакми?

АММО ИНСОНИЯТНИНГ ИМКОНИЯТИ БОР

"БУНЁДКОР ЖАМИЯТ. УНГА ЭРИШИШ ЙЎЛЛАРИ" деб ном олган ноёб умумжаҳон тадбир 15 май 2021 йил "АЛЛАТРА" Халқаро ижтимоий ҳаракати платформасида дунёнинг 180 мамлакатидаги одамларни битта онлайн телекўприк орқали очиқ глобал мулоқотда бирлаштиради.

"Биз бунёдкор жамиятни хоҳлаймизми?"

Ушбу умумжаҳон тадбирида 2021 йилнинг 15 май куни юз минглаб одамлар, шу жумладан элчилар, турли халқаро ва нотижорат ташкилот раҳбарлари, сиёсатчилар, олимлар, оммавий ахборот ва маданият вакиллари, ва турли давлатларнинг ижтимоий фаол одамлари иштирок этадилар. Реал вақт режимида дунёнинг турли тилларига бир вақтда таржима қилинадиган интерактив видеотрансляция турли қитъадаги одамлар ўртасида жонли мулоқот олиб бориш имконини беради.

Ушбу тарихий халқаро видеоконференцияда дунё бўйлаб минглаб одамлар йиғилиб, жамиятимизнинг келажаги қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўз фикрлари ва қарашлари билан бўлишиш имкониятига эга бўладилар.

CREATIVE SOCIETY. WAYS TO ACHIEVE IT

2021 йил 15 майда бўлиб ўтадиган тадбир - бу "ЖАМИЯТ. СЎНГГИ ИМКОНИЯТ" деб номланган биринчи умумжаҳон конференциядан кейинги қадам, у 2019 йилнинг 11 май куни бўлиб ўтган. Унда одамлар дунёни ҳаяжонга солган замонамизнинг энг долзарб масалаларини ва ҳақиқатни овоза қилишди.

Одамлар тушундилар: дунё ҳақиқатдан ҳам яхши томонга ўзгариши учун, жаҳон жамиятининг истеъмолчилик форматини бунёдкорлик форматига ўзгартириш керак, ва буни тинч йўл билан амалга ошириш керак. Буни эса фақат одамларнинг ўзлари амалга ошира оладилар. Бугунги кунда биз инсоният сифатида ягона умуминсоний оила бўлиб эришмоқчи бўлган ягона келажагимизни кўришимиз жуда муҳим.

11 май халқаро конференциянинг натижасида бутун дунё бўйлаб кучли тўлқин кўтарилди, бу кейинги ўтказилган халқаро конференциялар ва телекўприклар, кўплаб давра суҳбатлари, турли соҳа мутахассислари билан суҳбатлар, кенг кўламли ижтимоий видео-сўровлар кўринишида бўлиб, уларнинг мавзуси: "Бунёдкор жамият бизга керакми ва биз уни қандай кўряпмиз?"

Бутун дунё бўйлаб одамларнинг фаол ҳаракати амалда шуни кўрсатдики, агар маъсулиятни бошқаларга ағдармасдан, бутун дунё ҳамжамияти манфаатида яратишни бошласак, биз барчамиз умумий бунёдкор мақсадда бирлаша оламиз.

Бунёдкор ўзгаришлар одамларнинг қароридан бошланади, ва бу қарор келажакнинг бошланишидир!

Одамларнинг ўзлари ўз кучлари билан ўз мамлакатлари ва минтақаларида 2021 йил 15 май куни улкан телекўприк ташкил этишади!

"БУНЁДКОР ЖАМИЯТ. УНГА ЭРИШИШ ЙЎЛЛАРИ" Халқаро конференция. 15 МАЙ 2021. Бирлашинг ва барпо этинг!
I.M.Danilov

"Агар биз кеча ҳаракат қилишни бошлаганимизда, биз бугун бунёдкор жамиятда яшаётган бўлар эдик. Ўтган куни у ҳақида гапиришни бошлаганимизда эса, кеча ҳаракат қилишни бошлаган бўлар эдик."

/И.М.Данилов/

Telegram