Биз ҳақиқатни очиқчасига бутун дунёга овоза қиляпмиз. Бу бошқа ошхонада пичирлаш эмас. Жим қараб туриш учун биз жуда кўпчиликмиз. Биз бирлашиб, гапиришни бошлашимиз учун ҳам рухсат сўрашимиз шарт эмас.
Биз истеъмолчилик жамиятининг ҳақиқатини кўриб турибмиз ва у иш бермаслигини тушуняпмиз, бу боши берк кўча. Биз ниманидир ўзгартиришимиз керак ва буни барчамиз жуда яхши тушуняпмиз. Биз ҳозир жуда узоқ вақт, яъни 6000 йил давомида кутган жамиятни яратиш бўсағасида турибмиз. «Бунёдкор жамият» лойиҳаси — бу дунё кўрган энг ноёб ғоялардан биридир.
Баъзилар мендан: «Эй, Стив, Бунёдкор жамиятнинг ортида ким турибди?» деб сўрайди. Ҳеч ким тургани йўқ. Мен бутун дунё одамлари билан ёнма-ён турибман. Мен бу одамларнинг ёнида турибман, ҳеч кимни етакламаяпман, ҳеч кимга эргашмаяпман, мен ўз ака-укаларим ва опа-сингилларим билан ёнма-ён турибман. Уларнинг барчаси менинг оилам— Бунёдкор жамият!
Бунёдкор жамият ҳар кимга ўз-ўзини англаш учун тенг ҳуқуқ ва чексиз имкониятлар беради, бизга барча имтиёзларимизни қайтаради, бизга ва фарзандларимизга хавфсизлик ва тўлиқ ижтимоий пакетни тақдим этади. Сиёсат ҳақиқатдан ҳам халқаро мулоқот ва бирлашув воситасига айланади ва халқлар ўртасидаги дўстликни тарғиб қилади. Бунёдкор жамиятдаги қонунлар эса ҳар бир инсоннинг манфаатларини кафолатлайди, чунки улар бунёдкор жамиятнинг 8 асосига таянади.
Барча одамлар бепул озиқ-овқатга, тиббий хизматга, таълимга ва муносиб ҳаёт сифатига эга бўлган дунё сизга ёқадими? Инсон энг асосий қадрият бўлган ва инсондан юқори ҳеч нима бўлмаган дунё сизга ёқадими? Ҳеч бир инсон бошқа инсондан паст бўлмайди, яъни ҳокимият, давлат, милиция, армия, дин — ҳамма нарса инсонга ҳокимлик эмас, балки хизмат қилади. Шу билан бирга, барча одамлар тенгликни ҳурмат қиладилар.
Истеъмолчилик жамияти — бу қўрқув ҳукмронлик қилган жамиятдир, бу эса ўз навбатида ночорликни шакллантиради. Бунёдкор жамият эса меҳр-оқибат ва қўллаб-қувватлашдир, унда ҳар бир одам учун яхши шароитлар мавжуд. Биз нимани танлаймиз: муҳаббат ёки қўрқув? Қўрқувни танлар экан, инсон ҳаракат қилмайди. Муҳаббатни танлар экан - ўзига, фарзандларига, яқинларига, ён-атрофидаги одамларга бўлган муҳаббатни — инсон ҳаракат қилади.
Азиз дўстлар! Биз ҳозир бунёдкор жамият қуриш учун ноёб имкониятга эгамиз. Бунинг учун сайёрамиздаги ҳар бир инсон ушбу ташаббус ҳақида хабар топиши ва ўз танловини амалга ошириши керак. Келинг, барча дўстларимиз ва танишларимизни Бунёдкор жамият ҳақида хабардор қилайлик, бунинг учун улар билан шахсан учрашиб ёки телефон, ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар, YouTube каналлари ва бошқа маълумот тарқатиш воситалари орқали мулоқот қилайлик. Ҳозир бутун инсоният қанчалар тез бу ҳақида хабар топиши ҳар бир инсонга боғлиқ!
Лойиҳанинг фаол иштирокчилари туфайли одамлар ва ниҳоят танлашлари мумкин: улар қайси жамиятда яшашни исташади — истеъмолчи ёки бунёдкор? Агар сиз бунёдкор жамият нима эканлигини билмасангиз, демак танлай ҳам олмайсиз. Энг қизиғи, одамларнинг аксарияти бундай жамият ҳақида кўпдан бери орзу қилишганини ва ҳаракат қилишга тайёр эканликларини таъкидлашяпти.
Агар саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирсак, қисқа вақт ичида бунёдкор жамият қуришимиз мумкин. Бунга кўп вақт керак бўлмайди. Бугун шу ерда қанчалар кўп одамлар йиғилди!
Айтайлик, бир киши бу фикрни беш кишига айтиши мумкин ва мана шу беш киши яна беш кишига айтиши мумкин. Ва шунинг ўзида биз йигирма бешта кишини хабардор қилган бўламиз. Кейин эса бир юз йигирма беш кишини! Биз геометрик прогрессиянинг қонунларига биноан, кунлар сонини ҳисоблаб чиқдик ва 14 кундан бир оз кўпроқ бўлди! Яъни, бутун инсоният бунёдкор жамият ғояси ҳақида хабар топиши учун 14 кун етарли экан!
Мен телефон китобимни очдим ва унда 800 дан ортиқ алоқалар борлигини билиб ҳайрон қолдим. Уларга бир қатордан иборат хабарларни йўллай бошладим: «Инсон ҳаёти —энг қимматли нарса. Агар сен шу фикрга қўшилсанг, бу сайтда кўпроқ маълумот олишинг мумкин». Шу холос. Кейинги ҳафта, мен яна бир хабар йўлладим:«Ҳар бир инсон учун хавфсизлик зарур. Агар сен шу гапга қўшилсанг, бу ҳақида сен билан гаплашишимиз мумкин» Шу тариқа, саккиз ҳафта давомида, бирма-бир, инсонпарвар дунёни яратиш учун бунёдкор жамиятнинг барча асосларини йўлладим. Уларнинг кўпчилиги жавоб берди, кўпчилиги келгусида жавоб беради. Мен, яхши дунёни қуришга ўз ҳиссамни қўшаётганимдан, албатта жуда хурсандман. Инсонпарвар дунё ва Бунёдкор жамият яратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирайлик! Ташаккур!