AllatRa Pattern Tape
Logo Creative Society БУНЁДКОР
ЖАМИЯТ

Халқаро онлайн-конференция Глобал Инқироз. Бу ҳар кимга тегишли

72 тилга синхрон таржима
24 июль 2021 | 20.00 Тошкент вақти


Замонавий цивилизация беқарорлик ва глобал инқирозлар босқичига кириб келди. Умумжаҳон молиявий-иқтисодий, экологик, антропологик ва иқлим инқирозлари — бу ҳар бир инсон тўқнаш келган ҳақиқатдир. Aммо бу фақат бошланиши. Одамлар яқинлашиб келаётган таҳдидларнинг бутун кўламини англаяптиларми? Яқин келажакда ҳаётнинг барча соҳаларида юз берадиган туб ўзгаришлар сайёрадаги ҳар бир инсон учун муқаррар. Аммо дунё ҳамжамияти ушбу ўзгаришлардан қай даражада хабардор? Унинг тайёрлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Халқаро онлайн-конференция «Глобал инқироз. Бу ҳаммага тегишли» — бутун дунё бўйлаб кўнгиллилар AЛЛAТРA Халқаро ижтимоий ҳаракати платформасида ташкил этилган энг муҳим тадбирдир.
2021 йил 24 июль куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да конференция жонли эфир орқали минглаб медиа-каналларда ва платформаларда 72 тилга синхрон таржима билан намойиш этилади.
Конференциянинг мақсади — ҳозирнинг ўзида ҳар кимга таъсир этаётган, шиддат билан ривожланиб бораётган глобал инқирознинг ташқи ва ички омилларини ҳар томонлама, атрофлича кўриб чиқишдир.
Конференциянинг асосий мавзулари:
Рақамли трансформация, сунъий интеллектга асосланган юқори технологияларни жаҳон жамияти ҳаётининг турли соҳаларида жорий этиш: хатарлар ва фойдалар.
Тўртинчи саноат инқилоби ва оммавий ишсизлик таҳдиди.
Ишсиз келажак: истеъмолчилик формати сақланиб қолган тақдирда, жаҳон иқтисодиёти қулашининг муқаррар сабаблари.
Жамиятнинг барча соҳаларидаги туб ўзгаришлар.
Aҳоли сонининг кўпайиши муаммоси.
Сайёра ресурсларининг жадал камайиши.
Глобал иқлим ўзгариши.
Ташқи омилларга боғлиқ бўлган геологик ҳодисаларнинг циклликлиги.
Бунёдкорлик жамиятини қуришда ҳар бир инсоннинг аҳамияти.
Инсониятнинг омон қолиши ва цивилизация янгиланиши.
Ушбу конференцияда мавжуд вазиятга оқилона қарайдиган дунёнинг турли бурчаклари яшайдиган кўнгиллилар, турли соҳа олимлари ва мутахассислари билан биргаликда, ҳозирнинг ўзида ҳаммага таъсир қилаётган турли хил инқирозлар ва яқинлашиб келаётган глобал фалокатларнинг сабаб-таъсир муносабатлари масалаларини кўтаришади.
Долзарб воқеалардан бохабар бўлинг
- 1 -
Аллатра ТВ нинг YouTube каналига обуна бўлинг ва «қўнғироқ» тугмасини босинг
- 2 -
Телеграм каналга обуна бўлинг ва долзарб воқеалар билан танишинг