AllatRa Pattern Tape
Logo Creative Society БУНЁДКОР
ЖАМИЯТ

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ ҚУРИШНИНГ АСОСЛАРИ ВА БОСҚИЧЛАРИ

18-may, 2020

Ҳар бир одамда ва бутун жамиятда глобал ўзгаришлар даври бошлангани ҳеч кимга сир эмас. Жамият ҳозир энг сўнгги чегарада тургани кўпчиликка аён. Бутун бизнинг истеъмолчилик цивилизациямиз тик тоғ ёқасида ёлғон, ҳийла-найранг ва ноинсонийликда музлаб қолган қорга ботиб қолгандай. Наҳотки инсониятнинг энг юқори чўққиси шу бўлса? Иқлим, иқтисодиёт, сиёсат, пандемия ва бошқа сабаблар туфайли жамият онгида инқироз юз бериши муқаррар. Савол фақат унинг оқибатлари қандай бўлишида. Қандай қилиб биз, одамлар, бундай келажакнинг олдини олишимиз мумкин? Қандай қилиб барчамиз омон қолиб, муқаррар йўқотишларни камайтиришимиз мумкин? Йўли бор!

Маълумки, енгил туртки ҳам, бир одамнинг қорга қўйган енгил қадами ҳам, қор кўчишига сабаб бўлиши мумкин. Аммо жамиятнинг умумий ҳаракати қайси томонга йўналади? Мағрурлик ва худбинликнинг тубсиз чуқурлигигами ёки жамиятга янги ҳаёт шаклини берувчи ва цивилизациямизнинг келгуси авлодларига ҳаётни янгилашлари учун қулай шарт-шароитлар яратувчи ҳаётбахш, бунёдкор дарё ўзанигами? Сендан бошқа ким мана шу векторни ўзгартириши мумкин?! Ушбу мақола қандай қилиб буни амалга ошириш ҳақида.


*     *     *


2019 йилнинг 11 май куни бутун дунё ҳамжамиятининг муқаррар глобал ўзгаришларига асос солган умумсайёравий аҳамиятга эга бўлган воқеа содир бўлди. Тарихда биринчи бор бутун дунё бўйлаб кўплаб одамлар «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати платформасида «Жамият. Сўнгги имконият» онлайн-конференция доирасида йиғилишди. Одамлар бутун инсоният олдида турган жуда долзарб муаммоларни очиқчасига ва самимий муҳокама қилишди. Энг асосийси, ушбу масалаларни очиқчасига ва ҳаққоний кўтаришдан ташқари, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш йўлларини ҳам овоза этишди. Ушбу мисли кўрилмаган воқеанинг натижасида «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий Ҳаракатининг «Бунёдкор жамият» деб номланган ноёб умумжаҳон лойиҳаси дунёга келди.. Унинг ноёблиги нимада? Аввалам бор, ушбу лойиҳа бизнинг бутун цивилизациямиз учун ҳаёт каби зарурлигида. Аслида ушбу лойиҳа инсоният ҳозир яшаётган ва ўз-ўзини йўқ қилишга олиб кетаётган худбинлик ва истеъмолчилик кўчасидан чиқишнинг ягона йўлидир. Мана шу прецедент ва ундан сўнг бирин-кетин содир бўлган воқеалар шахсан мен ва бутун инсоният учун ҳали умид бор эканлигига бўлган ишончимни янада мустаҳкамлашга ёрдам берди.

Ўтган вақт давомида, мен каби бунёдкор ғоялардан илҳомланган турли давлатлардаги «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати иштирокчиларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли жуда кўп ишлар амалга оширилди. Бутун дунё бўйлаб жуда кўп ижтимоий сўровлар, халқаро онлайн-учрашувлар, конференциялар, жуда кўп интервьюлар ўтказилди, қизиқарли мақолалар нашр этилди ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган кўпгина бошқа муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Биргаликда биз ҳақиқатдан жуда кўп иш қилдик. Лекин кўриниб турибдики, барча одамларга ушбу маълумотни етказиш учун бу етарли эмас.

Шу вақт давомида биз дунё бўйлаб жуда кўп одамлар билан суҳбатлашдик ва ҳақиқатдан биз суҳбатлашган ҳар бир одам Бунёдкор жамият унга керак ва жуда муҳим эканлигини, ва албатта шундай жамиятда яшашни исташини айтди.

Шу вақт давомида мен қандай қилиб Бунёдкор жамият ҳақидаги маълумотни бутун дунёга тарқатиш жараёнини тезлаштириш ҳақида бош қотирдим. Қандай қилиб биз бирлашишимиз ва ҳаракатларимизни янада самаралироқ қилишимиз мумкин? Қандай қилиб бу маълумотни Ер юзидаги барча одамларга етказишимиз мумкин? Ахир вақт кутмайди! Биз, одамлар, деярли саккиз миллиардмиз ва бу нарса ҳар биримизга таалуқли. Ахир ҳозир бирор иш қилинмаса, сал вақт ўтгач офатлар барчамизни қор кўчгисидай босиб қолади. Нима қилиш керак?

Мана шу саволларга жавобни, мен ва дўстларим ҳурматли Игорь Михайлович Данилов билан суҳбатлашган вақтимизда олдик. Ҳар доимгидек, Игорь Михайлович жуда катта сабр-тоқат ва меҳр билан жамиятдаги мавжуд вазиятдан чиқиш йўлини, барча одамлар билан биз баҳам кўрмоқчи бўлган Бунёдкор жамият яратилишининг мазмуни ва моҳиятини батафсил тушунтириб бердилар, бизнинг азиз дўстларимиз!

МАҚСАДИ ВА МОҲИЯТИ

Энг муҳими – бу мақсад! Агар мақсад бўлса – ҳамма нарса маънога эга, агар мақсад бўлмаса, демак қолган барча нарса маъносиз. Бизнинг мақсадимиз нимада? Бизнинг мақсадимиз –барчамиз ҳозир инсоният сифатида яшаб келаётган ва асл моҳияти яширин қулчилик тизими бўлган истеъмолчилик форматининг боши берк кўчасидан чиқиш, ва Инсон бўлиб яшашни бошлаш, ҳайвон бўлиб эмас. Энг асосий мақсад эса – руҳан эркин инсонларнинг Идеал жамиятига эришиш ва уни барпо этиш, бизнинг келажак авлодларимизга муносиб ҳаёт, қут-барака ва маънавий юксалишни кафолатлайдиган жамиятни. Меҳр ва Инсонийлик жамиятини, ёки турли динларда айтиб ўтилган Эрам Боғини. Ҳозирнинг ўзида сизни амалда ўзгартираётган ва ҳаётингизни юқори мазмунга тўлдираётган Келажак жамиятини.

Бунинг учун нима қилиш керак? Босқичма-босқич ривожланиш керак. Игорь Михайлович Бунёдкор жамият бу инсониятнинг қулдорлик-феодал тузумидан замонавий одамлар учун мутлақо янги ҳаёт тарзига – Идеал жамиятга ўтишдаги эволюцион оралиқ босқич эканлиги ҳақида асосий тушунчаларни гапириб бердилар. Бунёдкор жамият – бу ўтиш босқичи бўлиб, бундай оралиқ босқичсиз энг юқори мақсадга – Руҳан эркин одамларнинг Идеал жамиятига эришиб бўлмайди.

Игорь Михайлович жуда қизиқ бир ассоциатив мисол келтирдилар: «Сув остига чўкаётган оролни катта қирғоқдан ажратиб турган кенг ва шиддатли дарёни тасаввур қилинг. Мана шу оролда ёввойи ҳайвонлар бор. Аслида бизнинг замонавий жамият улардан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди. Биз тўғри нарсаларни гапирамиз, юксак маънога эга идеаллар ҳақида сўз юритамиз, лекин ҳайвонлардай яшаймиз. Биз тарқоқмиз. Биз анклавларни яратдик. Доимо ҳудудлар учун курашамиз, муносабатларни ҳал қиламиз, иерархиялар қурамиз ва ҳокимият талашамиз.

Ахир бу Инсон номига лойиқми? Мана шундай шароитларда яшаш инсонга ярашадими? Замонавий жамиятда ҳамма нарса инсонга қарши. Одамларнинг ўзлари уларни қул қилган тизимларни яратди. «Қоғозда ёзилган» манфаатлар, «давлат» манфаатлари, аслида кичик бир гуруҳ бўлган «жамият» манфаатлари доимо биринчи ўринда, Инсон манфаатлари эса энг охирги ўринда, айнан у ўзининг қўллари билан уларнинг «эртакларини ҳақиқатга айлантиради» ва шу орқали ўзининг ҳолатини янада оғирлаштиради. Бу нормал ҳолатми? Ушбу абстракцияларни яратиш орқали биз уларга ўз ҳуқуқларимизни бердик. Лекин ҳуқуқларимиз билан бир қаторда, бойликларимизни ҳам биздан тортиб олишди. Буларнинг барчасини одамларга қайтариш вақти келди. Негаки бу дунё Инсон учун яратилган ва унга берилган. Ва инсон, Инсон мақомини йўқотмаслиги керак ва шундагина бизда Идеал жамият қуриш имкони бўлади.

Мисолимизга қайтар эканмиз, Идеал жамият – бу дарёнинг нариги томонида, Эрам деб номланган барқарорлик ва фаровонликнинг катта қирғоғида жойлашган жамиятдир. Чўкаётган оролни тарк этиб, ўлим дарёсидан сузиб ўтиш учун, ёлғон ва туҳмат ҳукмронлик қиладиган истеъмолчилик ва ҳайвонийлик муносабатлар форматидан, Ҳақиқат ва Муҳаббат ҳукмронлик қиладиган Эрамга кўприк қуришимиз керак. Ва бу кўприк одамларнинг яхлит иродаси ва ўзаро келишган ҳаракатларининг мустаҳкам тошидан ясалган бўлиши керак. Мана шу кўприк аслида 8 устунда жойлашган Бунёдкор жамиятдир». Мен аниқлик киритиш мақсадида: «Ушбу устунлар нима?» деб сўраганимда, Игорь Михайлович, ушбу кўприкнинг устунлари бу Бунёдкор жамиятнинг 8 асоси эканлигини айтдилар.

БУНЁДКОР ЖАМИЯТНИНГ 8 АСОСИ

Инсон – бу жамиятнинг асосий бирлиги. Инсоният эса – катта бир оиладир.

  1. Инсон Ҳаёти

    Инсон Ҳаёти энг юксак қадрият. Ҳар қандай Инсоннинг ҳаётини ўз ҳаётини асрагандай асраш лозим. Жамиятнинг мақсади – ҳар бир Инсон ҳаётининг қадр-қимматини таъминлаш ва кафолатлаш. Инсон ҳаётидан қимматлироқ нарса йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас! Агар бир Инсон қадрли бўлса, демак барча Одамлар қадрли!

  2. Инсон Эркинлиги

    Ҳар бир инсон Инсон бўлиш ҳуқуқи билан туғилади. Барча одамлар эркин ва тенг ҳуқуқли бўлиб дунёга келишади. Ҳар ким танлаш ҳуқуқига эга. Ер юзида ҳеч ким ва ҳеч нима Инсондан, унинг эркинлигидан ва ҳуқуқларидан юқори бўлиши мумкин эмас. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш, бошқа одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаслиги керак.

  3. Инсон Хавфсизлиги

    Жамиятда ҳеч ким ва ҳеч нарса Инсон ҳаётига ва эркинлигига таҳдид қилишга ҳақли эмас!

    Ҳар бир Инсонга асосий ҳаётий эҳтиёжларини бепул таъминлаш кафолатланади, озиқ-овқат, турар жой, тиббий ёрдам, таълим ва тўлиқ ижтимоий таъминот шулар жумласидан.

    Жамиятнинг илмий, саноат ва технологик фаолияти фақатгина инсон ҳаёти сифатини яхшилашга қаратилган бўлиши керак.

    Кафолатланган иқтисодий барқарорлик: инфляция ва инқирозларнинг йўқлиги, дунё бўйлаб барқарор ва бир хил нархлар, ягона пул бирлиги, белгиланган минимал солиқ ёки умуман солиқнинг йўқлиги.

    Инсон ва жамиятнинг хавфсизлиги ҳар қандай таҳдидлардан ягона умумжаҳон фавқулотда вазиятлар хизмати томонидан таъминланади.

  4. Ҳамма учун маълумотларнинг ойдинлиги ва очиқлиги

    Ҳар бир Инсон жамият маблағларининг ҳаракати ва тақсимоти тўғрисида ишончли маълумот олиш ҳуқуқига эга. Жамият қарорларининг бажарилиши ҳақидаги маълумотлар ҳам ҳар бир Инсон учун очиқ.

    Оммавий ахборот воситалари фақат жамиятга тегишли ва ахборотни ҳаққоний, очиқ ва ҳалол акс эттиради.

  5. Бунёдкорлик мафкураси

    Мафкура энг яхши инсоний фазилатларни оммалаштиришга ва Инсонга қарши йўналтирилган барча нарсаларни тўхтатишга қаратилган бўлиши керак. Асосий устувор омил эса Инсонийлик, Инсоннинг юксак маънавий ва аҳлоқий интилишлари, инсонпарварлик, инсоф, ўзаро ҳурмат ва дўстликни мустаҳкамлаш.

    Ҳар бир инсонда маънавий-аҳлоқий қадриятларни ўстириш, бош ҳарф билан Инсонни вояга етказиш ва тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш.

    Зўравонликни тарғиб этишни таъқиқлаш, айирмачиликка қаратилган барча ҳатти-ҳаракатларни, тажовузни ва ноинсонийликни танқид қилиш ва қоралаш.

  6. Шахснинг ривожланиши

    Бунёдкор жамиятда ҳар бир Инсон ҳар томонлама ривожланиш ва ўзини намоён қилиш ҳуқуқига эга.

    Таълим бепул ва ҳаммабоп бўлиши керак. Инсоннинг ижодий қобилияти ва истеъдодини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш ва имкониятларни кенгайтириш.

  7. Адолат ва тенглик

    Барча табиий бойликлар Инсонга тегишли ва барча одамлар ўртасида холисона тақсимланади. Табиий бойликларини монополизация қилишга ва улардан иррационал фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ушбу неъматлар бутун Ер аҳолиси ўртасида адолатли тақсимланади.

    Истагига биноан, Инсонни иш билан таъминланиш кафолатланади. Бир хил лавозим, мутахассислик ва касб учун тўланадиган меҳнат ҳаққи дунё бўйлаб бир хил бўлиши керак.

    Ҳар бир Инсон хусусий мулкка эга бўлиш ва ундан даромад олиш ҳуқуқига эга, бироқ жамият томонидан белгиланган индивиднинг капитализацияси доирасида.

  8. Жамиятнинг ўз-ўзини бошқариши

    Бунёдкор жамиятда «ҳокимият» деган тушунча йўқ, негаки жамиятнинг ривожланиши, яшаш шароитлари ва уйғунлиги учун ҳар бир Инсон маъсул.

    Ҳар бир Инсон Бунёдкор жамиятнинг ишларини бошқаришда ва Инсон ҳаётини яхшилашга қаратилган қонунларни қабул қилишда қатнашиш ҳуқуқига эга.

    Инсоннинг ҳаёт сифати ўзгаришига таъсир этувчи ва жамият учун муҳим аҳамиятга эга ижтимоий, иқтисодий масалаларнинг ечими умумхалқ муҳокама ва референдумга олиб чиқилади.

Ушбу маълумотлар ўзининг донолиги ва теранлиги билан бизни ҳайратга солди. Табиийки, ҳар бир Инсон бундай жамиятда яшашни истайди. Ва бугунги кунда бизнинг, яъни Ер сайёрасида яшаётган барча одамларнинг олдида фақат битта савол қоляпти: қандай қилиб қисқа вақт ичида буни амалга ошириш мумкин?

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ ҚУРИШ БОСҚИЧЛАРИ

Игорь Михайлович, Бунёдкор жамиятни қуришда босқичлар муҳим аҳамиятга эга деб жавоб бердилар ва ҳар бир босқич нимадан иборат эканлигини изоҳлаб бердилар.

  1. Маълумот тарқатиш босқичи. Бу инсониятни Бунёдкор жамият ҳақида хабардор қилиш. Ҳар бир бефарқ бўлмаган Инсон Бунёдкор жамият ҳақида имкон қадар кўпроқ одамларни хабардор қилиши мумкин. Айнан шу ишни бугунги кунда дунё бўйлаб жуда кўп виждонли ва ҳалол одамлар фаол равишда амалга оширишяпти.

  2. Сиёсий босқич. Турли мамлакатларда Бунёдкор жамиятнинг ягона мафкурасига эга бўлган «Бунёдкор жамият» сиёсий партияларини яратиш. Партияларнинг умумий координацияси Халқаро Марказий Қўмита томонидан амалга оширилади, у эса ўз навбатида халқаро ҳамжамият, яъни сиёсат ва диндан мустасно бўлган «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимой ҳаракати томонидан назорат қилинади. Мақсад эса оддий: сиёсатдан одамларни ажратадиган восита сифатида эмас, бирлаштирувчи восита сифатида фойдаланиш.

  3. Умумжаҳон референдум. Инсоният омон қолиши учун ягона маъқул ва зарур бўлган, тараққиётнинг бунёдкор моделини қабул қилиш бўйича бутун инсоният томонидан умумжаҳон референдум ўтказиш.

Биринчи босқич – бу инсониятни Бунёдкор жамият яратиш имконияти тўғрисида хабардор қилиш. Бу – биз ҳозир фаол равишда амалга ошираётган ишимиздир. Одамлар ўрнига уларнинг амаллари гапиряпти. Ҳар куни «АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати иштирокчилари томонидан кўпдан-кўп бунёдкор лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этиляпти, ва ҳар ким улар ҳақида Ҳаракатнинг расмий манбаларидан маълумот олиши ва ушбу ташаббусга қўшилиши мумкин.

Замонавий жамиятда жуда муҳим роль ўйнайдиган асосий восита бор бўлиб, айнан унинг ёрдамида бизнинг жамият бошқарилади. Бу сиёсат. Агар биз ундан фойдалансак, демак Бунёдкор жамият қуриш жараёнини сезиларли даражада тезлаштира оламиз.

6000 йил давомида сиёсат инсонни тобе қилишга ва истеъмолчи тизим қадриятларини мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда. Бироқ бугунги кунда у Бунёдкор жамиятни барпо этиш учун инсониятга хизмат қилиши мумкин!

Замонавий жамиятда бошқарув тизими шундай тузилганки, биз ўз мамлакатимизда овоз бераётганимизда, таклиф этилган номзодлардан бирини танлаймиз, сайловдан сўнг эса унга ўз ҳуқуқларимизни топширамиз. Яъни танимайдиган одамларга ўз ҳуқуқларимизни топшириб, шу орқали ўзимизни ҳуқуқлардан маҳрум қиламиз. Биз уларга ваколатлар берамиз. Аммо ўз ҳуқуқларимиз билан бир қаторда, биз уларга ўз имтиёзларимизни ҳам топширамиз. Айнан шу йўл билан биз ўзимизни бошқарадиган тизим яратдик. Мана шу тайинланган ва ҳокимият ваколатлари берилган одам биз ва бизнинг манфаатларимиз учун ишлайдими? У бойликларимизни бизга қайтариб берадими? Йўқ, негаки у уларга ўрганиб қолган ва бизнинг бойликларимизни ўзининг мулки деб ҳисоблайди. У одам ўзи ва оиласи ҳақида ўйлайди, биз ҳақимизда эмас. Нима учун? Фикр юритишдаги истеъмолчининг худбинлигидан келиб чиқиб, агар одамлар манфаатларини ҳимоя қила бошласам, уларнинг даражасига тушиб қоламан ва ҳақиқий манфаатлар билан эмас, фақатгина эълон қилинган ҳуқуқлар билан қоламан деб ўйлайди. Ахир бу бемаънилик эмасми? Бу яширин қулчиликнинг бир шакли эмасми?

Биздан ҳамма нарсани тортиб олиб, ўрнига кўплар учун мутлақо бажариб бўлмайдиган, жуда катта мажбуриятларни юклашди. Уларни тўлиқ ҳажмда бажаришнинг умуман иложи йўқ. Бу эса ўз навбатида одамларни доимий равишда ташвиш ва қўрқувда яшашга ва ўзларини ожиз ва заиф ҳис этишга мажбурлайди. Айнан шундай жамиятда биз ҳаммамиз яшашга мажбурмиз. Ҳаммаси ёлғон ва манипуляция! Истеъмолчилик жамиятининг моҳияти айнан мана шунда. Унда ҳамма нарса шундай ташкиллаштирилган, негаки Инсонга қарши йўналтирилган. Ва бу ҳақиқат. Бундай жамият узоқ давом этиши мумкин? Унинг келажаги борми? Албатта йўқ.

Аммо ҳар қандай воситадан зарар етказиш йўлида ҳам, фойда келтириш йўлида ҳам фойдаланиш мумкин, унинг ёрдамида вайрон ҳам қилиш мумкин, барпо ҳам этиш мумкин. Шундай экан, тўғри ва чиндан ҳам адолатли, сермаҳсул ва ҳаётни тасдиқ этувчи Бунёдкор жамиятнинг қонунчилик асосларини яратишда биз сиёсатдан восита сифатида фойдаланишимиз мумкин ва лозим.

Бугунги кунда биз аллақачон ўзининг якунига етиб келган рим қонунлари асосида яшаяпмиз. Ҳар бир инсон манфаатларини ҳимоя қилинишини кафолатлайдиган қонунларни яратиш зарур. Бунёдкор жамиятнинг 8 Асоси эса уларнинг пойдевори бўлади. Сиёсат – халқаро мулоқот ва бирлашув воситасига амалиётда айланиши керак ва халқлар ўртасидаги дўстликни рағбатлантиришга хизмат қилиши керак, ҳозирги кунда биз кузатаётган босим ва тажовуз воситаси бўлмаслиги керак. Ундан келгуси ажратишлар учун эмас, аксинча бутун инсоният оиласини тезроқ бирлаштириш йўлида фойдаланиш мумкин ва зарур.

Агар биз мавжуд тезликда ҳаракат қилишни давом этсак ва сиёсатдан восита сифатида фойдаланмасак, Бунёдкор жамиятни барпо этиш жараёни кўп йилларга чўзилиб кетади. Келинг, теран назар ташлайлик, инсоният тасарруфида шунча вақт борми? Инсоният истеъмолчилик форматидан Бунёдкор жамиятга ўтиш жараёнини тезлаштириш учун биз сиёсатдан энг самарали восита сифатида фойдаланишимиз мумкин ва зарур.

Биз барчамиз ўз мамлакатларимизнинг фуқароларимиз. Биз сайловларда қатнашиб, турли номзодларга овоз берамиз, кейин эса улар бизнинг ҳаётимизни ёмонлаштирганидан ва истеъмолчилик форматини янада мустаҳкамлаганидан хафа бўламиз. Ягона Инсоният Оиласи манфаатларини кўзлаб эмас, балки уларга қарши ишлайдиган қонунларни қабул қилишади. Натижада, бизнинг яшаш шароитларимиз кундан-кунга ёмонлашяпти. Яъни ҳокимиятга келгач, бу одамлар ҳар кимнинг манфаатларини ҳимоя қилишади, лекин Инсон ва Ягона Инсоний Оила манфаатларини эмас. Қандай қилиб сиёсатчига овоз бериш мумкин, агар у Инсон ва унинг ҳуқуқларига қарши бўлса? Қандай қилиб овоз бериш мумкин, агар у алдаса ва ёлғонга мойил бўлса?

Ушбу вазиятни ўзгартириш учун, Бунёдкор жамиятнинг 8 Асосини қонуний равишда амалга оширадиган ва ҳаётга тадбиқ этадиган сиёсатчилар учун овоз беришимиз керак! Энг яхши, содда ва тўғри йўл эса – бу «Бунёдкор жамият» деб номланадиган ягона дунё партиясини яратишдир, у дунёнинг ҳар бир давлатида Бунёдкор жамиятнинг 8 Асосини тадбиқ этади. Шу тариқа, биз уларга тақдим этган ҳуқуқларимиздан фойдаланган ҳолда, ҳозирнинг ўзида бизнинг бойликларимизни бизга қайтара бошлашади ва бутун инсониятни имкон қадар тезроқ Ягона Оилага – Бунёдкор жамиятга бирлаштириш устида меҳнат қила бошлашади. Ва бутун дунёнинг барча мамлакатлари истеъмолчилик форматидан бунёдкор форматга ўтишга тайёр бўлгандагина, биз бутун дунё аҳолисини қонуний равишда Ягона Инсоният Оиласига бирлаштирадиган ва Бунёдкор жамиятни қайтарадиган Умумжаҳон референдумини ўтказишимиз мумкин бўлади.

Биз буни фақат тинч йўл билан амалга ошира оламиз. Ҳурматли Игорь Михайлович айтганидай: «Инсониятга инқилоблар керак эмас, инсониятга Эволюция керак».


«АЛЛАТРА» ХИҲ иштирокчиси

Элчин

Шарҳ қолдириш

Шарҳлар (1)

  • Феруза
    03.07.2020   |   17:19

    Мен Бунёдкор Жамиятни қўллаб-қувватлайман! Ва бундай жамиятни қура олишимизга ишонаман!