AllatRa Pattern Tape
Logo Creative Society БУНЁДКОР
ЖАМИЯТ

Хавфсиз дунёни барпо этиш бизнинг қўлимизда

28-sentabr, 2020

Хавфсиз дунёни барпо этиш — бу ҳақиқат! Жиноят сабабларини қандай бартараф этиш ва ундан қутулиш мумкин? Инсон туғилиш ҳуқуқига биноан нима билан таъминланиши керак? Бунёдкор жамиятда иш ҳафтаси ва меҳнат ҳақи даражаси қандай бўлиши мумкин?

«Бунёдкор жамият» дастурининг матнли версияси. 2 қисм  00:12:53 - 00:21:56


Жиноятчиликнинг асосий сабаби нима ва уни қандай бартараф этиш мумкин?

Игорь Михайлович: Жиноятчилик йўқ деганда нима назарда тутилади? Яхши савол, тўғрими? Жиноят юзага келиши учун шарт-шароит бўлмаган жойда жиноят бўлмайди. Жиноят юзага келишининг энг биринчи шарти — бу, кечирасиз, инсон эҳтиёжидир. Айнан у одамларни нотўғри йўлдан юришга ундайди. Тўғрими? Лекин инсон фаровон ҳаёт кечирса, унинг ҳамма нарсаси етарли бўлса, кечирасиз, унга ижтимоий ҳимоя кафолатланган бўлса, у ҳолда у танлов олдида туради: жиноят содир этиш ёки этмаслик. Унинг ҳамма нарсаси бор, ҳаёти яхши. Нима учун у жиноят содир этиши керак? Бор будидан айрилиш учунми? Асослардан бири эса, ёки айтайлик, Бунёдкор жамият бериши керак бўлган нарса — бу Инсоннинг барча эҳтиёжларини қондириш. Бошқа сўз билан айтадиган бўлсак, бу уй-жой, ижтимоий ҳимоя, юқори сифатли тиббиёт ва худди шундай юқори сифатли таълим, меҳнат қилиш ҳуқуқи ва Инсон истаган барча нарсалар.

Жиноят сабабларини бартараф этиш орқали биз жиноятчиликни ҳам бартараф этамиз


Игорь Михайлович: Лекин бу ерда бир нарса бор. Мана ҳозир сен билан меҳнат қилиш ҳуқуқи ҳақида гапириб ўтдик. Лекин Инсон меҳнат қилишни истамаса-чи? Бунёдкор жамиятда бундай ҳолатда ҳам Инсон эҳтиёжлари қондирилган бўлиши керак, айтайлик унинг турар жойи бўлиши керак. Унинг қорни тўқ, эгни бут бўлиши керак. Унга тиббиёт ва бошқа нарсалар кафолатланган бўлиши керак. Яъни, кимгадир нимадир қарз бўлиш тушунчаси унда бўлмаслиги ёки кечирасиз, пул тўламагани учун электроэнергияни ўчириб қўйишлиги мумкинлиги ёки кун кўриши учун жиноятга қўл уриши керак бўлган шарт-шароит яратилмаслиги керак.


Иш ҳафтаси — атиги 16 соат

Игорь Михайлович: Кўплар ҳозир одамлар меҳнат қилмай қўяди деб айтиши мумкин. Йўқ, дўстлар, меҳнат қилишади. Бунёдкор жамият шундай барпо этилади-ки, унда кераксиз нарсалар ўзидан-ўзи бартараф бўлади. Айтайлик, нима учун одамга яхши яшаш учун кунига тўрт соат, ҳафтасига тўрт кун ишлаш етарли бўлади деб таъкидланяпти. Яъни, туғилиш ҳуқуқига биноан Инсон яхши яшайди. Жамият уни барча зарур нарсалар билан таъминлайди. Аммо инсон ундан ҳам яхшироқ ва фаровонроқ яшашни истаса, у ҳолда бориб меҳнат қилиши керак бўлади.

Игорь Михайлович: Албатта, маълум бир ишга кўпроқ ҳақ тўланиши мумкин, бошқасига камроқ. Ҳаммаси инсон истаги ва танловига боғлиқ. Ҳеч ким хусусий бизнесни ҳам бекор қилмайди. Тўғрими? Айтайлик, ақл билан, оқилона чегараланган. Ўйлайманки, биз ҳали бу борада яна суҳбатлашамиз. Лекин умумий тушунча учун, агар инсон яхшироқ яшашни истаса, бу истагини кунига тўрт соат, хафтасига тўрт кун вақтини ажратган ҳолда, бирор нарсани яратиш, сотиш, қуриш орқали жуда осон рўёбга келтира олиши мумкин — шунинг ўзи инсон жуда яхши яшаши учун етарли бўлади. Яъни, тўланадиган маош юқори бўлиши керак.


Барча одамлар учун юқори маошни қандай таъминлаш мумкин?

Игорь Михайлович: Қаердан бундай маош олинади деб сўрашлари мумкин. Дўстлар, ҳеч нима қилмайдиганларга маош тўламасликнинг ўзи кифоя. Сиз тасаввур ҳам қила олмайсиз, бугунги кунда қанча одам битта омочда ўтиради. Биласанми, шундай мақол бор: «бир деҳқон омоч билан, еттовлон чўмич билан». Бу ҳақиқатдан ҳам шундай. (Татьяна: Афсус) Қайси соҳани олмайлик, таълимдан тортиб то илм-фангача ва деярли барча касбларда —ҳар ерда мутлақо ҳеч қандай фойда келтирмасдан шунчаки маош оладиган одамлар кўп. Аслида шундай. Ундан ташқари меҳнат тақсимоти ва иш ҳақининг белгиланиши ҳам бугунги кунда мутлақо адолатсиз.

Кел, оддий мисол кўриб чиқамиз. Айтайлик хусусий бизнес бор ва у бизнеснинг эгаси бор. Албатта, бу инсон бизнесни ишга туширган, ишчиларга маош тўлайди, уларга пул ишлаш имкониятини беради. Лекин фоиз ҳисобида бизнес эгаси қанча олади ва ходимга қанча тўланади? Мана сенга оддий мисол, тўғрими?

Татьяна: Ҳа.

Игорь Михайлович: Ундан ташқари таннарх ва шунга ўхшаш саволлар... Бу масалаларнинг ечимини иқтисодчилар топишади, биз хозир иқтисодга чуқурлашмаймиз. Лекин ҳамма нарса инсоф билан тўғри йўлга қўйилса, жуда катта маблағ тежалади. Қарабсанки, инсон ҳозир ишлаб топаётганидан кўра кўпроқ пул топиши учун кунига саккиз ва ундан ортиқ соат ишлаши ҳам керак бўлмайди. Бу ҳақиқатдан ҳам шундай. Бу ҳаммаси ҳисоб-китоб қилинган, буларнинг барчаси йўқ жойдан пайдо бўлмаган. Шунга ўхшаш жамият бўлган.

Татьяна: Ҳа, хавфсиз жамият ҳам худди шундай.

Игорь Михайлович: Конечно.


Хавфсиз дунё — Инсон унга лойиқ

Игорь Михайлович: Мана сен ҳозир хавфсизлик масаласини кўтардинг. Айтчи, дўконга келиб, автомобилда калит ҳам, пул тўла ҳамённи ҳам қолдириб, айтайлик булочка сотиб олиш учун етарли пул билан дўконга кириб, керакли ҳаридни олиб қайтганингда, ҳамма нарса жой-жойида эканлигини кўриш яхши эмасми? Негаки бировнинг ҳаққига хиёнат қилиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди? Ёки бўлмаса, очиқ эшиклар билан ухлаш яхши эмасми? Тасаввур қил, квартира ҳам, уй ҳам қулф-калитга ёпилмайди, бир дунё сигнализацияларнинг ҳам кераги йўқ, ҳеч ким сизнинг уйингизга келиб ҳеч нарсани ўғирламайди, ва сизга ҳам зиён етказмайди. Мана шундай эркин ва хавфсиз дунё бўлиши ёмонми? Ёки Инсон мана шундай дунёга нолойиқми? Менинг фикрим бўйича лойиқ (Татьяна: Лойиқ). Наҳотки биз шуни рўёбга келтира олмаймиз? Келтира оламиз.


Бутун дунё бўйлаб ягона хавфсизлик хизмати

Игорь Михайлович: Мана яна кўпчилик айтиши мумкин: «Қандай қилиб, ахир жиноятчилар бор… касалванд одамлар ҳам бор». Маънавий-аҳлоқий покликни ва хавфсизликни назорат қиладиган маълум бир хизмат бўлиши кераклиги аниқ, лекин бу инсон хавфсизлиги учун тўла-тўкис жавоб берадиган ягона хизмат бўлиши керак. Худди ҳозирги Фавқулотда вазиятлар вазирлигидай. Тўғрими? Ҳар қандай таҳдид ва хатарлар билан шуғулланадиган битта хизмат бўлиши керак, ва у бутун дунёга ягона бўлиши керак. Замонавий техник воситалар эса дунёни мутлақо хавфсиз ҳолатга келтириш имконини беради, негаки жиноят жазосиз қолмаслиги керак. Кечирасиз, лекин сиз жиноят содир этиб жазоланишингизни аниқ билсангиз, жиноят содир этишни ҳам истамай қоласиз, устига-устак агар сиз фаровон ва ҳеч нимага муҳтож бўлмай яшасангиз. Тўғрими? Ҳамма нарса аслида жуда оддий.

Жиноят сабабларини бартараф этиш усуллари


Жиноят сабабларини бартараф этиш ва хавфсиз дунёни барпо этиш — жуда осон

Игорь Михайлович: Ҳолбуки жиноятчиликни содир этишдан ва қўллаб-қувватлашдан манфаатдор одамлар бўлмайди. Бу ерда жуда қизиқ бир нарса бор. Камдан-кам одам бу ҳақида фикр-мулоҳаза қилади. Айтайлик, тизим шундай тузилганки... Содда қилиб айтадиган бўлсам: полиция борми, демак жиноятчилик ҳам бўлади. Полиция жиноятчиликка қарши курашиш учун яратилган. Айтайлик, асалари уяси бор бўлса, демак уянинг эгаси ҳам бўлади ва асаларилар унга асал олиб келади. Тўғрими? Худди шундай жиноятчилик ҳам миллион-миллион одамларни ўзида мужассам этган кураш ва назорат тизимини юзага келтиради, лекин жиноятчилик бўлган ва бўлади. Нима учун? Негаки у мавжуд бўлиши учун шарт-шароитлар яратилган. Агар биз жиноятчиликни олиб ташласак, мана шу миллионлаб одамлар қаерга боради? Буни ҳамма жуда яхши тушунади. Жиноятчиликни енгиш мумкинми? Жуда осон.

Татьяна: Мумкин.

Игорь Михайлович:  Ахир биз ҳаммамиз одаммиз. Худди ўша жиноятчилар, агар уларни оладиган бўлсак, аслида бу... Мен ҳозир асли ҳайвон бўлган ва одам номига нолойиқ бўлган касалванд одамлар ҳақида гапирмаяпман. Аксарият ҳолатларда, жиноятга қўл урган одамлар бу кўчага ноиложликдан киришади, бу одамлар бошини хатарга қўйишади. Аслида шундай. Улар ўз ҳаётини, ўз соғлиғини хатарга қўйишади. Ҳа, улар бошқа инсонга қарши чиқишади, айтайлик ноқонуний ҳаракатларни қилишади, улар хатарга мойил — мана шунақа адреналинчилар.

Татьяна: Ҳа, андреналинчилар.

Игорь Михайлович: Ҳа. Наҳотки Бунёдкор жамиятда улар учун хатар билан боғлиқ бўлган иш топилмаса, айтайлик ўз жасоратларини намоён этиб ўғирлаганларидан кўра кўпроқ пул ишлаб топишлари учун? Табиийки, унда улар ҳозир ўғирлик ва жиноят содир этиб яшаётганларига нисбатан яхшироқ ва ҳимояланганроқ яшайдилар. Энг муҳими: ҳозир жиноятчиларни ҳеч ким одам ўрнида кўрмайди... жиноятчи ҳам одамми дейишади. Тўғрими? Лекин Бунёдкор жамиятда бундай одам инсоният манфаати учун ишласа, унда кечирасизлар-у, ҳамма унга миннатдорчилик билдиради, уларга ҳамду-санолар айтишади. Ахир бу яхши эмасми?

Татьяна: Ҳа, ҳурматга сазовор бўлишади.

Игорь Михайлович: Ҳаммаси оддий, дўстларим, айтинг-чи, сизлар учун нима ёқимлироқ: ортингиздан тупуришларими ёки сизга гуллар тақдим этишларими? Оддий таклиф. Тўғрими? Сен кўпроқ пулни ҳалол йўл билан ишлаб топасан, тинч ухлайсан, шу билан бирга қариндошларинг ва яқинларинг сенга ғурур билан қарашади. Тўғрими? (Татьяна: Ажойиб) Ахир бу яхши-ку? Ҳамма нарсанинг иложи бор. Ҳамма нарсани амалга ошириш ва ўзгартириш мумкин. Барчаси одамларнинг қўлида, хоҳиш бўлса бас.

Татьяна: Ҳа, ажойиб альтернатива.

Игорь Михайлович: Албатта.

Хавфсиз дунё — бизнинг умумий масъулиятимиздир


«Бунёдкор жамият» дастурининг матнли версияси. 1 қисм

Шарҳ қолдириш