AllatRa Pattern Tape
Logo Creative Society БУНЁДКОР
ЖАМИЯТ

Мукаммал жамиятга бир қадам

19-sentabr, 2020
  • Биз ҳозир қандай яшаяпмиз ва нималарни ўзгартира оламиз?
  • Қандай қилиб истеъмолчилик форматидан бунёдкорлик форматига ўтишимиз мумкин?
  • Барча одамлар нимага интилади?

«Бунёдкор жамият» дастурининг матнли версияси. 1 қисм 0:00:00 - 00:12:53


Ўтмиш билан яшаш ёки мукаммал жамиятга қадам қўйиш?

Татьяна: Ассалому алейкум, азиз дўстлар! Бугун АЛЛАТРА ТВ студиясида биз ҳурматли Игорь Михайлович Данилов билан суҳбатлашамиз.

Игорь Михайлович: Ассалому алейкум!

Татьяна: Игорь Михайлович, олти минг йил аввал, яъни шумерлар даврига қадар, аждодларимиз қандай ҳаёт кечиргани билан қизиққан одамлардан жуда кўп саволлар келиб тушяпти. Яъни Атлантида йўқ қилинганидан кейин, Гиперборейлар даврида, қандай қилиб одамлар ўз ҳаётларини қайта тиклашган ва уларнинг жамияти қандай бўлган. Негаки бу жамият урушларсиз, қуролли тўқнашувларсиз, одамлар бир-бирини эксплуатация қилишларисиз ва қашшоқликсиз яшаганига бугунги кунда жуда кўп далиллар мавжуд. Яъни одамлар жуда тинч ва бахтли ҳаёт кечиришган.

Игорь Михайлович: Ҳа, аввалига бу деярли мукаммал жамият бўлган, кейин эса биз ҳозир бунёдкор жамият деб атаётган жамият бўлган. Бу қизиқарли албатта, лекин мана шу қизиқаётган дўстларимизга менда бир савол бор: дўстлар, оддий мисол, ким қандай ҳаёт кечирганини билиш сизга нима беради? Бу билим сизга қандай ёрдам беради ва фарзандларингиз, невара-чевараларингиз ҳаётига қандай таъсир кўрсатади? Ҳеч қандай. Ўтмиш билан яшашнинг нима кераги бор? Келинг, келажакни барпо этайлик. Мана, нима муҳимроқ, чиндан ҳам, нима аҳамиятлироқ: вақтимизни сарфлаб, қачонлардир кимлардир қандай яшаганини муҳокама қилишми ёки келгуси ҳаётни берадиган ҳаракатларни бугун амалга оширишми? Айтайлик, биз бунёдкор жамиятни бугун барпо эта олсак, унда қачонлардир бундай жамиятда одамлар қандай яшаганини муҳокама қилишнинг нима кераги бор? Нима афзалроқ? Менинг назаримда... Хоҳишингиз. Агар истагингиз бор бўлса, муаммо йўқ, гаплашамиз. Лекин мана шундай суҳбатимизнинг самарадорлик коэффициенти қандай бўлади? Одамларнинг қизиқишини қондирамизми? Эртасига улар буни унутиб юборишади. Бу нарса уларнинг ҳаётини ўзгартирмайди. Тўғриси. Дўстлар, бу нарса сизнинг ҳаётингизни қандай ўзгартиради? Ўзгартирмайди.


Инсоният тарихи — идеал жамиятдан истеъмолчилик жамиятига



Биз ҳозир қандай яшаяпмиз ва нимани ўзгартиришимиз мумкин?

Игорь Михайлович: Аммо биз ҳаётни ўзгартира оламиз ва дунёни янада яхшироқ қила оламиз. Шундай эмасми? Кел, «Ҳақ ва ботил» кўрсатувига қайтайлик. Ахир у ерда биз асосий қонунларни очиб бердик: сиймонинг шаклланиши, бизнинг эътиборимиз, эътиборимизнинг кучи, уни нимага йўналтиришимиз – уни қаерга йўналтирсак, ўша нарса рўёбга келади. Ҳа, ҳозир биз тарқоқмиз. Тизим шундай шаклланган, ва айтганларидек, ҳар биримиз ўз ғояларимиз, ўз сиймоларимиз билан бирдамликсиз яшашга мажбурмиз. Шунинг учун биз, сен айтиб ўтганингдай, 6000 йил давомида, шумерлар давридан бошлаб то бугунги кунга қадар ҳайвонлардай яшаб келяпмиз. Аммо биз ҳамма нарсани ўзгартиришимиз мумкин. Ва биз нафақат бунёдкор жамиятни балки мукаммал жамиятни ҳам барпо этишимиз мумкин. Тўғрими? Яхшиси мана шу ҳақида гаплашайлик. Бу фойдалироқ.

Биз барчасини ўзгартиришимиз мумкин

Татьяна: Яхши, Игорь Михайлович. Очиғини айтсам, мен тарихий ёндашув билан кўрсатувга тайёргарлик кўрган эдим, яъни ўша пайт нималар бўлган, одамлар қандай яшаган, шунинг учун... Лекин ҳақиқатдан ҳам сиз тўғри гап айтдингиз. Мен ҳозир суҳбатимиз вектори бироз бошқа томонга ўзгараётганини кўриб турибман, яъни келажак томон. Негаки мен Сизнинг гапингизга қўшиламан (Игорь Михайлович: Нима нарса қадрлироқ?), ҳақиқатдан ўтмишдан наф йўқ (Игорь Михайлович: Ҳеч қандай).

Игорь Михайлович: Ўтмиш аллақачон ўтиб кетган, ва ҳозир биз йўқ нарса ҳақида гапирамизми? Ёки бўлиши мумкин бўлган нарса ҳақида гапирамизми? Бўлиш ёки бўлмаслик — бу бизга боғлиқ. Қайси бири яхшироқ?

Татьяна: Яхши. Менда Бунёдкор жамиятнинг 8 Асоси бор.

Игорь Михайлович: Бу бошқа гап.


Бунёдкор жамият нима ва уни неча йилда қуриш мумкин?

Татьяна: Игорь Михайлович, 8 Асосга ўтишдан олдин, мен бир нарсага аниқлик киритмоқчи эдим: Бунёдкор жамият ўзи нима? Сиз уни қандай кўряпсиз? Яъни, бу жамият кимга қаратилган?

Игорь Михайлович: Инсонга қаратилган. Менинг назаримда Бунёдкор жамият... Албатта, қанча одам бўлса шунча фикр бўлади, лекин нима бўлганидаям бунёдкор жамият инсон учун жуда содда ва ҳар томонлама қулай. Нима учун? Негаки у инсон манфаатини ва эркинлигини кўзлайди. Бунёдкор жамиятнинг мазмуни айнан мана шунда. Унда ёлғон йўқ, сохталик йўқ ва энг асосийси — ҳокимият йўқ, негаки бутун ҳокимият инсонга тегишли. Уни устидан ҳукм йўқ — мазмун мана шунда. Мана қара, бизда қанча урушлар, инқилоблар, одамларнинг ҳар хил ғалаёнлари содир бўляпти. Тўғрими? Ва ҳар доим биз нима излаймиз? Нима сабабдан биз бир-биримизга қарши чиқамиз?

Бунёдкор жамият — жуда осон

Татьяна: Бахт излаймиз, мукаммал жамият, эркинлик излаймиз.

Игорь Михайлович: Эркинлик ва шунга ўхшаш нарсаларни. Лекин нима яратяпмиз? Яна эски нарсани. Айтишадику, аждарни ўлдириб бўлмайди деб. (Татьяна: Эски усуллар билан) Аждарнинг устидан ғалаба қозониб, сен ўзинг аждарга айланасан. Нима учун? Оддий савол. Негаки истеъмолчилик формати мана шу сценарийни тақозо қилади. Тўғрими? Мана масалан одамлар инқилоб қилишди, улар яхши ҳаётга интилишди, халқ кўтарилди. Ҳокимият тепасига эса яна золимлар келади, улар яна бизни аввалгидек бошқаришади ва биз ҳеч нимага эришмаймиз? Нима учун? Негаки истеъмолчилик тизимининг қонун-қоидалари мана шундай. У шундай шаклланган, ва доимо шундай бўлади, чунки биз тарқоқмиз, бизда шахсий манфаатлар мавжуд, ва энг асосийси – биз ҳайвоний қонунлар асосида яшаймиз. Тўғрими? Яъни ҳайвонлар қандай йўл тутса, биз ҳам бир-биримизга нисбатан худди шундай муносабатда бўламиз. Аслида бизда ёзилган қонунлар бор: мана БМТ ва бошқа ташкилотлар биз қандай яшашимиз кераклиги ҳақида қонунлар яратади ва декларация қилади. Лекин барча декларациялар ишламайди. Нимага? Негаки истеъмолчилик формати, яъни бир одамнинг бошқа одамга нисбатан ноинсоний муносабати устунлик қилади.

Буни ўзгартириш мумкинми? Жуда осон, дўстлар. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Ва биз яна нимага қайтяпмиз? Диққат эътиборимизнинг яхлитлигига, уни биргаликда нимага йўналтиришимизга. Агар биз яхши яшашни истасак, агар биз инсонга муносиб ҳаёт кечиришни истасак, демак диққатимизни шу нарсага қаратишимиз керак, яъни вақтимиз ва куч-ғайратимизни ўзимиз, фарзандларимиз ва авлодларимиз учун келажак қуришга қаратишимиз керак.

Биз бахтли келажак қуришимиз мумкин

Бугунги кунга қайтар эканмиз, аслида Бунёдкор жамиятни барпо этиш жуда осон. Мен шундай дейман: агар биз ҳақиқатдан ҳам шуни истасак ва биз ҳозир муҳокама қиладиган бунёдкор жамиятнинг мазмуни ва моҳиятини тушуниб етган барча одамлар истаса, мана шу жамиятни ўн йил ичида барпо этиш мумкин. Ўн йил — ва биз мана шу бунёдкор жамиятда яшаймиз. Лекин буларнинг барчаси одамларнинг ўзига боғлиқ, уларнинг истаклари ва интилишларига. Агар бу борада ҳеч иш қилинмаса ва кимдир келиб уни барпо этиб беришига умид қилинса — у барпо бўлмайди, негаки бунёдкор жамият — бу айнан барча одамларнинг иши. Бу келиб кимдир учун нимадир иш қилиб берадиган қандайдир мафкуравий биродарларнинг иши эмас, бу ҳар кимнинг ва барчанинг иши, бу бизнинг ишимиз. Тўғрими?

Татьяна: Ҳа.

Игорь Михайлович: Маъно эса мана шунда. Ана ўшанда биз биргаликда буни амалга оширамиз.


Ким бахтли одамларга қарши бўлса, демак у бутун инсониятга қарши чиққан бўлади

Игорь Михайлович: Нима бўлишидан қатъий назар, бунёдкор жамиятнинг йўлида тўғоноқ бўладиган социопатлар, бошқача қилиб айтганда, инсониятнинг душманлари бўлади. Нима учун? Негаки, биринчидан, империя яратиш, халқларни ўз ҳукмларига бўйсундириб, қул қилиб ишлатиш бўйича уларнинг режалари барбод бўлади. Мана шунақа касалванд одамлар ҳам бор. Улар аслида одам эмас, уларни одам деб бўлмайди. Агар инсон ўз манфаатларини ва истакларини кўзлаб инсониятга қарши чиқса, у Инсон мақомини йўқотади. У энди Инсон эмас, у ҳайвон. Кечирасиз, касал ҳайвон қанчалик хавфли бўлса, у ҳам энди шунчалик хавфлидир.

Мана масалан, қутурган ит: у одамзод учун фойдалими ёки хавфлими? Одамлар бор жойга уни қўйиб юборса бўладими? (Татьяна: Албатта йўқ.) Одамлар паркда дам олишаётган вақтида, биз у ерга касал ҳайвонни қўйиб юборсак, масалан қутуриш билан заҳарланган тажовуз босқичидаги доберманни ёки бультерьерни, ва биз уни қўйиб юборсак. Бу яхши иш бўладими ёки ёмонми?

Татьяна: Албатта, бу ёмон.

Игорь Михайлович: Нима қилиш керак?

Татьяна: Табиийки, изоляция қилиш керак.

Игорь Михайлович: Одамларга зарар етказмаслиги учун. Тўғрими? Тўғри. Шундай экан, демак бунёдкор жамиятга қарши чиққан, яъни инсонга қарши чиққан ҳар ким мана шу касал ҳайвондан нимаси билан фарқ қилади? Ростини айтсак бу нарса мулоҳаза қилишга арзийди. Ахир, ҳеч бир нормал, ақли расо инсон ҳеч қачон бунёдкор жамиятга қарши чиқмайди. Нима учун? Тушунтирамиз.

Бунёдкор жамият ўзи нима? У, сен айтиб ўтганингдай, 6000 йил аввал ҳам мавжуд бўлган. Аниқроғи, 6000 йил аввал у ўз якунига етган. Бу мавзуга қайтмаймиз, биз бу ҳақида гапириб ўтган эдик, қандай бўлган, нималар содир бўлган ва нима учун мукаммал жамият бунёдкор жамиятга айланган. Мана шундай деградация жараёни юз берган. Кейин эса, бунёдкор жамият истеъмолчилик форматига ўтди ва одам одамга бўри бўлди. Биз бу ҳақида ҳам гапириб ўтган эдик.

Биз Бунёдкор жамиятни қўллаб қувватлаймиз


Барча одамлар нимани истайди?

Игорь Михайлович: Кел, бугунги кунда Бунёдкор жамият аслида нима эканлиги ҳақида гаплашамиз. Бу барча одамлар чин дилдан истаган жамият. Биз бир неча йил давомида бутун дунё бўйлаб кўплаб сўровлар ўтказдик. Ва сўровларда ҳамма одамлар очиқчасига бир гапни таъкидлашяпти: улар тинчликда, муҳаббатда, ўзаро ҳурматда, эркинликда яшашни исташяпти. Одамлар уларни бошқарадиган бирон бир устқурмалар бўлишини исташмайди. Устқурма деганда нима назарда тутилади? Бу аслида одамларнинг кичик бир гуруҳи бўлиб, улар бутун инсониятнинг ёки уларни сайлаганларнинг барча ҳуқуқ ва манфаатларини тортиб олувчилардир. Ва мана шу истеъмолчилик форматида яшашни истамаслик уларда бир оила бўлиб, эркинликда яшаш истаги орқали намоён бўляпти.

Бу ерда маъно нимада? Эркинлик ўзи нимани англатади? Ахир эркинлик бу... Яхшиси кел, тарихга назар соламиз: бугунги кунда ҳамма эркинлик учун, қандайдир ҳуқуқ ва озодлик учун курашяпти. Аслида барча одамлар қандай ҳуқуқ ва эркинликлар учун курашяпти? Айнан Бунёдкор жамият учун: ҳамма тенг, ҳамма эркин ва жиноятчилик йўқ бўлган жамият учун.

Бунёдкор жамиятдаги инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари учун

«Бунёдкор жамият» дастурининг матнли версияси. 2 қисм

Шарҳ қолдириш