AllatRa Pattern Tape
Logo Creative Society БУНЁДКОР
ЖАМИЯТ

ХАЛҚАРО ИЖТИМОИЙ СЎРОВ

Бунёдкор жамият — бу ҳозирги кунда одамларнинг ўзлари яратаётган жамият моделидир. Ҳар бир одам ушбу жараёнда иштирок этсагина бу моделни рўёбга келтириш мумкин. Бунинг учун эса ҳамма одамлар бунёдкор жамиятда яшашни исташ-истамаслигини ва биз, Ер сайёрасининг аҳолиси уни қандай кўришимизни билишимиз керак. Бутун инсониятнинг ягона фикрини билиш учун, одамлар бутун дунё бўйлаб «АЛЛАТРА» ХИҲ платформасида «Бунёдкор жамият» лойиҳаси доирасида халқаро ижтимоий сўровни бошлаб юборишди.

Турли мамлакатлардаги одамлар бунёдкор жамиятни қўллаб-қувватлаб, ўз қарашларини, ғояларини ифода этишяпти, ва бир-бирларининг фикрлари билан қизиқишяпти. Ушбу жамият қандай бўлишини истаётганимиз ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишимиз учун сизнинг фикрингиз жуда муҳим.

Collage
icon

Қандай қилиб иштирок этиш мумкин?

Ушбу жараёнда иштирок этиш жуда онсон:
icon
Ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларингизда, блогларда ва бошқа манбаларда видео ёки матн орқали ўз фикрингизни билдиринг.
icon
Учрашиб ёки интернет орқали дўстлар ва танишлар билан оғзаки ёки видео интервью ўтказинг ва барча иштирокчиларнинг розилиги билан ушбу материални интернетга жойлаштиринг.
icon
Ижтимоий тармоқларда ижтимоий сўровлар флешмоби ташаббусига қўшилинг.
Хештегларидан фойдаланинг:
#БунёдкорЖамият #allatraunites #АЛЛАТРА
icon

МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН САВОЛЛАР ВА МАВЗУЛАР:

#ALLATRAUNITES
1
Сиз ўзингизни бахтли ҳис этишингиз мумкин бўлган ва ўзингиз, яқинларингиз ва дунёдаги ҳар бир одам яшаши учун қулай бўлган жамиятни қандай тасаввур қиласиз?
2
Ҳар бир инсон бахтли бўлган жамиятда сиз тиббиётни ва таълимни қандай тасаввур қиласиз? Ушбу соҳалар қандай фаолият кўрсатиши керак?
3
Инсон ривожланиши ва максимал даражада ўз қобилиятини, салоҳиятини ва яхши фазиларларини намоён қилиши учун ижтимоий муҳофаза ва меҳнат шароити қандай бўлиши керак?
4
Сизнингча, одамлар Бунёдкор Жамиятни қандай кўришларини, шундай жамиятда улар яшашни исташ-истамасликларини ўрганиш ва шундай мавзуларни бошқа одамлар билан мулоқотда кўтариш қанчалар муҳим?
5
Агар бунёдкор жамият ғояси сизга яқин бўлса, у ҳолда сизнинг фикрингиз бўйича имкон қадар кўпроқ одамлар ушбу ғоя ҳақида хабар топишлари учун нима қилиш керак?
Бунёд этинг ва бирлаштиринг!
Иштирок этинг
Бутун дунё бўйлаб одамлар юборган сўровларни томоша қилинг
* Ижтимоий сўров бу нима?
Ижтимоий сўров — бу жамоа фикрини сўров орқали билиш шакли. Биз маълумот йиғиш билан шуғулланмаймиз. Бизнинг мақсадимиз одамларни хабардор қилиш ва бунёдкор жамият мавзусини муҳокама қилишга дунё ҳамжамиятини жалб қилиш. Сўровларни одамларнинг ўзлари ўтказишади ва ушбу манбада ҳамма одамларга очиқчасига ҳавола этишади.