6 март Куни Содир Бўлган Воқеаларни Олимлар Ҳали Кўрмаган!

12 апрел 2024

3 асрлик жаҳон иқлимшунослиги тарихидаги ҳеч бир кунни 6 март куни сайёрамизда содир бўлган воқеалар билан солиштириб бўлмайди. Видеони охиригача кўринг ва ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўринг.

Сизнинг эътиборингизга 1-7 март кунлари содир бўлган иқлим ҳодисаларининг баъзиларини ҳавола қиламиз.

Аномал илиқ февраль ойидан сўнг март Европага экстремал об-ҳаво олиб келди.

Италия. Мамлакат шимолини тошқинлар ва кўчкилар камраб олди. Қор кўчкиси минглаб одамларни қамаб қўйди. Сардинияда бу минтақага мутлақо хос бўлмаган қор ёғди.

Греция. Ёмон об-ҳаво мамлакатнинг шимоли-шарқий қирғоғида вайронагарчиликларни келтириб чиқаряпди.

Ирландия. Ҳатто метеорологлар учун ҳам кутилмаган кучли қор Дублин ҳаётини фалаж қилиб қўйди.

Туркия. Кучли торнадо Анталия провинциясига келиб урди.

Россия. Приморьеда ғайриоддий оловли қуюм пайдо бўлди.

Перу. Даҳшатли тош қулаши оқибатида ҳарсанг тошлар йўлдаги юк машиналарининг устига тушди.

Аргентина. Корриентес провинциясида ҳалокатли воқеалар содир бўляпди.

Ливия. Ерда улкан ёриқлар пайдо бўлди. Бу ҳолат мутахассисларда тушунмовчилик, маҳаллий аҳолида эса қўрқув уйғотди.

АҚШ. Калифорния. Довул ва 3 метр қор — тоғларда «ҳаёт учун хавфли» бўрон бошланди.

Покистон. Жала ва ғайритабиий қор туфайли юзага келган кенг кўламли кўчкилар ва уйларнинг қулаши одамларнинг ўлимига сабаб бўлди.

Эрон. 20 кун ичида, одатда икки ярим йил мобайнида ёғадиган ёғингарчилик ёғди. Оқибатлари ҳалокатли.

Ер Сайёраси. Март ойининг бир кунида Океания, Осиё, Африка ва Америкада минглаб иссиқлик рекордлари қайд этилди. Иқлимшунослик тарихида аввал ҳеч қачон бундай ҳолат бўлмаган!

Ушбу видеода атиги бир ҳафта ичида сайёрада содир бўлган баъзи воқеалар келтирилган.

Йилдан йилга биз сайёрамизда иқлим билан боғлиқ вазият борган сари ёмонлашиб, ҳаммаси глобал фалокат томон кетаётганини кўряпмиз. Аммо ҳали бизда бу фалокатларни олдини олиб, хавфсиз келажакни таъминлаш имконияти бор.

Ўз вақтида маълумот олиш учун бизни кузатиб боринг. Қандай қилиб ўз келажагингизнинг хавфсизлигини таъминлашингиз мумкинлигини билиш учун «Глобал инқироз. Масъулият» форумида овоза қилинган маълумотлар билан танишиб чиқишни тавсия қиламиз:

Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!