Ливиядаги фожиа: «Одамларни умумий қабрларда дафн этишга мажбурмиз»

21 декабр 2023

10 СЕНТЯБРЬ 2023 ЙИЛ

🌊 ЛИВИЯ: Ливияга «Даниэль» бўрони келиб урди. Бу бўрон сал аввал Греция, Туркия ва Болгарияга жиддий зарар етказган эди. Тасаввур қилинг, атиги 24 соат ичида ойлик меъёрдан 40 баравар кўп ёмғир ёғди!

Натижада, ҳаддан ташқари тўлиб кетган тўғонлар бундай босимга бардош бера олмади. Кечаси, кўпчилик ухлаб ётган бир вақтда, сув Дерна порт шаҳрига бостириб келиб, унинг катта қисмини ер билан яксон қилди.

11000 дан ортиқ одам ҳалок бўлганлиги ва 20000 дан ортиқ одам бедарак йўқолганлиги маълум. Шаҳар хокими қурбонлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлиги ҳақида айтди. Ҳалок бўлганларнинг кўплаб жасадлари ҳали ҳам денгизда ва уйларнинг харобалари орасида топиляпти.

📍 Табиий офатлар мисли кўрилмаган даражада ортиб, ўз ортидан ҳалокатли оқибатларни қолдиряпди. Батафсил маълумотлар янги репортажимизда.

8 СЕНТЯБРЬ 2023 ЙИЛ

🆘 МАРОКАШ: 7 магнитудали кучли зилзила бутун қишлоқларни бир неча сония ичида вайрон қилиб, уларни битта улкан вайронага айлантирди. Баъзи жойларда етказилган зарар шунчалик каттаки, бир уй қаерда бошланиб, иккинчиси қаерда тугашини айтиб бўлмайди. Кўчалар бошқа йўқ; уларнинг ўрнида энди харобалар орасидан ўтадиган хавфли тор йўлаклар бор.

Географик жойлашуви боис айрим қишлоқларга етиб бориш жуда қийин, шунинг учун уларга деярли ҳеч ким эътибор бермаяпти – одамлар бу фожиа билан юзма-юз қолишди.

8–15 СЕНТЯБРЯ 2023 ГОДА

🌀 ИСПАНИЯ: Сентябрь ойи бошида мамлакатнинг кўп қисмида олдинги янгиликларда батафсил ёриитилган «Дана» бўрони қамраб олди. Аммо бу фақат бошланиши бўлиб чиқди.

🔹 Наварра провинциясининг 50 дан ортиқ шаҳарлари кучли дўлдан зарар кўрди.

🔹11 сентябрь куни катта дўл Бискайя провинциясига зарар келтирди.

🔹 Кастельон провинциясида тезлиги соатига 130 км бўлган шиддатли шамол дарахтларнинг оммавий қулашига олиб келди.

🔹Кучли ёғингарчиликдан Мурсия вилояти зарар кўрди. Баъзи жойларда лойқа сув оқимлари Молина-де-Сегура кўчаларини тўлдирди.

🔹 Мадридда кўплаб сув тошқинлари туфайли йўлларда транспорт коллапси юзага келди.

9–15 СЕНТЯБРЬ 2023 ЙИЛ

💦 РФ: Кучли ёмғир ва сел оқимлари туфайли Доғистон Республикасидаги Дербент шаҳрида сув тошқини содир бўлди.

11 СЕНТЯБРЬ 2023 ЙИЛ

💦 АҚШ: кучли ёмғирлар Массачусетс штатида хавфли маҳаллий тошқинларни келтириб чиқарди. Леминстер шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

🆘 Гавайида Килауэа вулқонининг янги отилиши бошланди. Жорий йил бошидан бери у иккинчи маротаба отиляпди.

12 СЕНТЯБРЬ 2023 ЙИЛ

💦 АҚШ: циклон Аризона штатидаги Феникс ҳудудига кучли ёмғир, шамол ва катта дўл олиб келди.

💦 Худди шу куни НИДЕРЛАНДИЯДА кучли жала туфайли Маастрихт кўчаларини сув босди.

Сайёрада содир бўлаётган барча фалокатларга қараб, савол туғилади: «Бу фалокатлар нима сабабдан содир бўляпди?»

🔴 Ушбу прогрессиянинг сабаби коинотдан келаётган яхши ўрганилмаган нурланиш туфайли сайёра ядросининг беқарорлашиши. Ушбу янги қўшимча энергия ядро ҳароратининг ошишига сабаб бўлиб, магма оқимларига таъсир қиляпти. Бу оқимлар Ер юзасига қараб ҳаракатланиб, ер қобиғида ёриқлар ҳосил қиляпти, зилзилаларни келтириб чиқаряпти ва океан сувларини иситяпти.

🔵 Океаннинг исиши унинг юзасидан буғланадиган сув миқдорини оширяпти. Буғланган сув эса сўнгра атмосферада совиб, аномал ёмғир ва дўл билан ерга қайтяпти.

🔥 Магма ер юзасига яқинлашган жойларда эса, биз ўчириш қийин бўлган ёнғинларни кузатяпмиз, чунки ер қаъридаги барча жараёнлар газларнинг пайдо бўлиши билан бирга содир бўляпди.

Иқлим инқирози тобора кучайиб бормоқда ва бу умумий фожиа. Инсониятнинг омон қолишини каби глобал муаммони ҳал қилиш учун инсоният бутун илмий салоҳиятини зудлик билан бирлаштириши зарур. Батафсил маълумот Бунёдкор жамият сайтида.


📧 E-mail: [email protected]
Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!