Азиз дўстлар, сизларни 25 февралдан то 3 мартга қадар давом этадиган, бутун дунё бўйлаб ХИҲ «АЛЛАТРА» иштирокчиларининг халқаро ҳамжиҳатлик ҳафталигига таклиф этамиз. АЛЛАТРА ТВ каналида бутун ҳафта давомида турли мавзуларга бағишланган жонли эфирлар ўтказади. Жонли эфирларда сиз иштирокчиларнинг фаолияти ҳақида, ҳаракатнинг лойиҳалари ва уларни амалга ошириш ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин. Жонли эфирларда иштирокчилар лойиҳаларда иштирок этиш орқали орттирган тажрибалари, илҳомлантирувчи воқеалар ва янги ғоялар билан ўртоқлашадилар.
Please, join to learn more!
«АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракати — бу дунё бўйлаб бунёдкор жамият яратиш каби умумий ташаббусга эга бўлган ижтимоий фаол одамларнинг бирлашмаси. Бу ҳамфикр одамларнинг глобал ҳамжамияти бўлиб, улар дунёнинг турли мамлакатларида дастурий, ижодий, илмий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишади.
«АЛЛАТРА» ҳаракатининг фаолияти туфайли жамиятда шундай шароитлар яратиляпти-ки, улар самарали маданиятлараро мулоқот ташкил этишга, одамлар ўртасида яқин дўстона муносабатларни ўрнатишга ва умуминсоний қадриятларнинг мустаҳкамланишига пойдевор бўляпти.
«АЛЛАТРА» ХИҲ лойиҳаларида одамлар ишдан бўш вақтларида иштирок этиб, ўзларининг ижодий салоҳиятларини ривожлантиришади, бутун дунё бўйлаб жуда кўп дўстларга эга бўлишади, ва жамиятга фойда келтириш каби одамнинг табиий эҳтиёжини қондиришади.
«АЛЛАТРА» — бу аввалам бор одамлар. Турли соҳаларда, турли қизиқишларга эга, миллати, дини ва мавқеи ҳам турлича бўлган одамлар, улар бир-бирлари билан фаол алоқада бўлиб, ўзларидан бошлаган ҳолда дунёни яхшироқ қилишга интилишади.
Ушбу халқаро бунёдкор ташаббусда ҳар ким иштирок этиши мумкин!