Афғонистондаги зилзила vs. Яқин Шарқдаги можаронинг кучайиши

5 декабр 2023

Таиланд, Пхукет, Испания, Куала Лумпур, Малайзия, Оммавий Эвакуация, Метеостанциялар, Неаполь, Ёғингарчилик, Зилзиланинг Акс-Садоси, Парагвай, Сентябрь 2023 йил, Ҳарорат Аномалиялари, Уругвай, Филиппин, Ғайритабиий Қурғоқчилик, Афғонистондаги зилзила, Кампи Флегрей, Кампи Флегрей Кальдераси, Иқлим Инқирози, Неаполь Италия, Иқлим Ўзгариши Ҳақида Янгиликлар, Хитой Янгиликлари, Филиппин 2023, Янгиликлар, Бугунги Янгиликлар, Воқеалар, Бугунги Офатлар, Офатлар, Кучли Қурғоқчилик, Информатор, Санта Катарина

Иқлим ўзгариши иссиқлик тўлқинлари, тошқинлар ва зилзилалар каби оғир экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кўпайишига олиб келади.

===============================================

☀️ СEНТЯБРЬ 2023 ЙИЛ - тарихдаги энг иссиқ ой.

Европадаги ғайритабиий иссиқлик Африка антициклони оқибатида юзага келган. Кўп давлатларда янги ҳарорат рекордларини ўрнатилди, шу жумладан, АВСТРИЯ, ПОЛЬША, ФРАНЦИЯ ва ИСПАНИЯДА.

ИТАЛИЯДА ҳарорат ўртача кўрсаткичдан 8-10°C юқори бўлди.

🌡️ АМАЗОНКАДА жазирама ва қурғоқчилик туфайли балиқ ва дельфинларнинг оммавий қирилиши кузатиляпди, сув ҳарорати эса рекорд +39 °C даражагача кўтарилади.

===============================================

СУВ ТОШҚИНЛАРИ

🌊 4 октябрь 2023 йил Ҳиндистоннинг Сикким штатида ҳалокатли сув тошқинлари юз берди. Ҳимолой тоғлари ва музлик кўли минтақасидаги кучли ёмғир тўғонни ёрилишига сабаб бўлиб, мамлакатдаги энг йирик гидроэнергетик иншоотни вайрон қилди. Натижада Тиста дарёси атрофдаги ҳудудларни сув босди, 15 та кўприклар ва йўллар вайрон бўлди, маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар қамалиб қолди. 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, юздан ортиқ киши бедарак йўқолди.

🌀 2 ва 3 октябрь кунлари «Филипп» тропик бўрони туфайли ДОМИНИК ва ГВАДEЛУПАДА ҳам йирик сув тошқинлари содир бўлди. 2000 дан ортиқ одам зарар кўрди.

3 октябрь куни кучли бўрон УРУГВАЙ ва жанубий БРАЗИЛИЯГА дўл ва чақмоқ келиб уриб, биноларга ва 200 дан ортиқ оилаларга зарар етказди.

4 октябрь куни «Койну» тўфони ТАЙВАНЬ жанубига келиб урди. Унинг тезлиги соатига 343 км гача етди. Тўфон уйларни вайрон қилди, 300 дан ортиқ одамларга зарар етказди ва бир кишини ҳаётдан маҳрум қилди.

Ғарбий ГРУЗИЯ, марказий ТАИЛАНД, МИСРНИНГ шимоли, ЛИВАН, МАЛАЙЗИЯ ва РОССИЯНИНГ Южно-Сахалинск ҳудудларида ҳам сув тошқинлари ва кўчкилар кузатилди.

===============================================

ЗИЛЗИЛАЛАР

⚠️ 2 октябрь куни ИТАЛИЯДА Флегрей далалари ҳудудида 4 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Бу зилзилани Неаполь аҳолиси ҳам ҳис этди. Охирги бир ой давомида ушбу минтақада 1 100 дан ортиқ зилзилалар содир бўлди. Италия ҳукумати Кампи-Флегрей аҳолисини оммавий эвакуация қилиш чораларини кўриб чиқмоқда.

🔴 2 ва 3 октябрь кунлари ҲИНДИСТОН ва ЎРТА ОСИЁНИНГ Помир-Ҳимолой минтақасида, жумладан, НEПАЛДА кучли зилзилалар содир бўлди. Непалда 6,2 магнитудали зилзила вайронагарчилик ва жароҳатларга сабаб бўлди.

🟠 3 октябрь куни Тинч океанида ЯПОНИЯНИНГ жанубида 6,3 магнитудали зилзила юз берди. Эртаси куни ФИЛИППИННИНГ Минданао шаҳри соҳилларида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

5 октябрь куни Япониянинг Идзу архипелаги яқинида 6,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Цунами хавфи ҳақидаги огоҳлантириш берилди.

7 октябрь куни ПАПУА-ЯНГИ ГВИНEЯДА 6,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди.

7 октябрь куни МЕКСИКА жанубдаги Оахака штатида 6,3 магнитудали (бошқа манбаларга кўра 5,9) сейсмик воқеа юз берди.

🆘 7 октябрь куни АФҒОНИСТОННИНГ шимоли-ғарбида 6,3 магнитудали кучли силкинишлар рўй берди. Бу Ҳирот шаҳрининг катта қисмини вайрон бўлишига олиб келди. 2 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 50 мингга яқин одамлар вайроналар остида қолиб кетди.

Сўнгги кунларда содир бўлган воқеалар, 6 ва ундан юқори магнитудали зилзилаларнинг ғайриоддий фаоллигидан далолат беради. Бу эса илгари жуда кам кузатилган. Ушбу тенденция ҳақида 2022 йил охирида бўлиб ўтган «Глобал инқироз. Бизнинг нажотимиз бирлашишда» номли онлайн-форумда огоҳлантирилган эди.


📧 E-mail: [email protected]
Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!