Дунёнинг кўплаб маданиятларида 8 рақами мукаммаллик, тартиб ва тўлиқлик рамзи деб ҳисобланади.
У янги давр, янги цикл бошланишидир, яъни янгиланиш ва тикланишдир.
Камолига еткан муҳаббат, мўл-кўлчилик, фаровонлик ва ишонч рамзи.
Горизонтал ҳолатда саккиз рақами чексизлик белгисини ҳосил қилади, ва чекланган тушунчага қарама-қаршидир. Саккиз рақами дунёнинг жуда кўп урф-одатларида муқаддас рақам деб ҳисобланади.
Саккиз рақами «Бунёдкор жамият» лойиҳасининг логотипи контекстида уйғунлик ва адолат дунёсини қуриш йўлидаги ишончли устунлар бўлган Бунёдкор жамиятнинг 8 асосини ифода этади.
Учбурчак — кўп маъноли тимсол бўлиб, унинг асосий маънолари орасида: ҳаёт, тоғ, юксалишга бошловчи туртки ва фаровонлик.
Учбурчак деярли барча диний анъаналарда асосий роль ўйнайди ва илоҳий кучларни ифода этади.
Учбурчак 3 рақамининг рамзий маъносини акс эттиради.
Бурчаги юқорига қаратилган учбурчак ҳақиқат, донолик ва барқарорлик рамзидир. Учбурчак тимсоли Бирлик нуқтасига кўтарилиш тамойилини тўлиқ ифода этади.
Бунёдкор жамият контекстида учбурчак янги босқичга кўтарилишни, одамларнинг бирлашиш босқичини, ҳар бир одамнинг фаровонлиги ва барқарор ривожланиши ва унинг ҳаёт сифатини яхшиланишини англатади.
Жаҳон маданий анъаналарида доира ҳаёт, тўлиқлик, яхлитлик, мукаммаллик ва доимий ҳаракатни англатади. Доира чизиғидаги ҳамма нуқталар тенгдир
Энг муҳим мифопоэтик рамзлардан бири бўлган доира ўзида англаш тушунчасини, кўринмас бунёдкор кучларни, бирликни ва яхлитликни мужассам этади. Қадимдан доира қуёш, ёруғлик ва осмон билан боғлиқ бўлган.
Соат йўналиши бўйича ҳаракатланиш эволюцион жараённи, бунёд этиш ва ривожланишни, ҳаёт, эзгулик ва фаровонликни англатади. Бадиий композицияда чапдан ўнгга қаратилган ҳаракат келажакка бўлган ҳаракатни ифода этади.
Бунёдкор жамият контекстида юқорига йўналтирилган стрелкали доира баркамол одамларнинг Идеал жамияти томон бутун инсониятимизнинг ягона юқорига қаратилган ҳаракатини англатади.